Abstract
Мазкур мақолада вояга етмаган шахсларда мафкуравий иммунитет шаклланиш жараёнида учрайдиган психологик муаммолар таҳлил қилинади. Зарарли ахборот оқими, ижтимоий тармоқлардаги таъсир, шахснинг онгли қарор қабул қилиш қобилияти ва ота-оналар ҳамда таълим муассасаларининг роли хусусида тўхталиб ўтилади. Илмий таҳлил натижасида ёшлар онгида мустақил фикрлаш, танқидий ёндашув ва ижтимоий масъулият ҳиссини шакллантириш йўллари таклиф этилади.